Линклар

Ўзбекистонда банклар беш йилда бир марта текшириладиган бўлди.

12uz com нашрининг билдиришича, Ўзбекистон президенти бу борадаги қонунни имзолаган. Қонунда банкларни текшириш беш йилда бир марта назорат қилувчи тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштириш республика кенгаши қарори билан амалга оширилиши қайд этилган.

2012 йил декабрида давлат тузилмаларига хусусий банклар фаолиятига аралашишни тақиқловчи қонун қабул қилинган эди. Мазкур қонун қабул қилиниши ортидан банклар ҳукумат рухсатисиз ўз хизматлари нархини кўтариб юборгани айтилади.
XS
SM
MD
LG