Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:34

Шимолий Корея Вашингтонни огоҳлантирди


Шимолий Корея ўз ҳарбийларига агрессияга қарши “шафқатсиз ҳужум” қилишга рухсат берилгани ва ядровий қуролдан фойдаланиш эҳтимоли ҳам соқит этилмаслиги тўғрисида Вашингтонни огоҳлантирди.

Корея Марказий ахборот агентлиги мамлакат Қуролли кучларининг исми зикр этилмаган матбуот котиби сўзларига таяниб тарқатган хабарига кўра, мамлакат қўшинларига АҚШ агрессиясига қарши “қақшатқич амалий жавоб зарбаси бериш”га рухсат этилган.

Пхеняннинг ушбу огоҳлантириши Пентагон АҚШнинг Тинч океанидаги Гуам ҳудудида ракета ҳужумидан мудофаа тизими кучайтирилишини маълум қилганидан сўнг эълон қилинди.

Пайшанба куни Жанубий Корея Мудофаа вазири Шимолий Корея узоқ масофага учадиган ракетасини мамлакат шарқий соҳилига кўчирганини айтган эди.

Бироқ Ким Кван-жин у АҚШ ҳудудигача етиб борадиган ракета экани ҳақидаги маълумотни инкор қилди.
XS
SM
MD
LG