Линклар

logo-print
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркманистон ва Ўзбекистонга сафарини бошлади.

Пайшанба куни Лавровнинг Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов ва Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашиши режаланган.

Мулоқот чоғида гуманитар соҳадаги ҳамкорлик ва икки томонлама шартномаларнинг қандай бажарилаётгани каби масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Россия-Туркманистон расмийлари ўртасидаги учрашувларнинг доимий асосий масаласи бўлиб келган газ экспорти бу гал муҳокама этиладими-йўқми - маълум қилинмади.

Сергей Лавров МДҲ Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун жума куни Тошкентга боради.
XS
SM
MD
LG