Линклар

Ҳажга бу йил ҳам 5 минг нафаргина ўзбекистонлик боради


Расмий маълумотларга кўра, 2013 йилги Ҳаж мавсумида 5000 ўзбекистонлик Саудия Арабистонига ибодат учун бориши режаланган.

Расмий маълумотларга кўра, 2013 йилги Ҳаж мавсумида 5000 ўзбекистонлик Саудия Арабистонига ибодат учун бориши режаланган.

Ўзбекистонга ташриф буюрган Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги мулозимлари куни кеча ўзбекистонлик ҳамкасблари билан учрашди. Ўтган ҳафта эса Ўзбекистон делегацияси Саудияга бориб, галдаги Ҳаж мавсуми бўйича шартнома тузиб келганди.

Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлигининг Халқаро ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи Абдулла бин Муҳаммад ал-Ҳуверений раҳбарлигидаги делегация аъзолари 2 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Адҳам Аҳмедбоев билан учрашди, деб ёзади Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида бўлган учрашувда терроризм, экстремизм ва гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятларга қарши курашишда ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга оид масалалар муҳокама қилинган.

– Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг юксак самаралари билан танишганимиздан ғоят мамнунмиз. Бугунги кунда халқаро терроризм дунёдаги кўплаб мамлакатларга хавф солмоқда. Шу боис жаҳон ҳамжамияти бу таҳдидга қарши ҳамжиҳатликда курашиши даркор. Ўзбекистон билан хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасида ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдормиз, - дея иқтибос келтиради Абдулла бин Муҳаммад ал-Ҳуверений сўзларидан uza.uz.

Ўзбекистон Ҳаж делегацияси 2013 йилдаги Ҳаж мавсумини ўтказиш бўйича шартнома тузиш учун Саудия Арабистонига ўтган ҳафтада сафар қилган эди.
Ўзбекистон Ҳаж делегацияси 2013 йилдаги Ҳаж мавсумини ўтказиш бўйича шартнома тузиш учун Саудия Арабистонига ўтган ҳафтада сафар қилган эди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати маълум қилади.

Таркибига Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон муфтийси Усмонхон Алимов ва Ўзбекистон Мусулмонлар идораси фатво бўлими бошлиғи Абдулҳамид Турсуновга кирган ўзбек делегацияси Саудия Арабистони Ҳаж ишлари вазири Бандар бин Муҳаммад Ҳажжар, Туркия, Европа, Америка ва Австралия ҳожилари учун хизмат кўрсатувчи миллий муассаса ҳайъати аъзолари ҳамда Бирлашган вакилликлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи Аҳмад Бахш бошчилигидаги ҳайъат аъзолари билан учрашганлар.

Саудиялик мулозимлар билан учрашувлардан кейин Ўзбекистон делегацияси вакиллари Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварада умра амалларини бажараётган ўзбекистонлик зиёратчилар билан учрашиб, улар билан таъминот масаласида суҳбатлашганлар.

Ўзбек расмийларининг билдиришича, бу йил 5000 чоғли ўзбекистонлик Умра ибодатини адо этиши кўзда тутилган.
Ўзбек расмийларининг билдиришича, бу йил 5000 чоғли ўзбекистонлик Умра ибодатини адо этиши кўзда тутилган. Шунингдек, бевосита Ҳаж мавсумида ҳам яна шунча ўзбекистонлик Исломнинг бешинчи фарзини адо этиш учун Саудияга бориши айтилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG