Линклар

Тошкент МДҲ вазирларини кутаяпти


МДҲ Ижроя қўмитаси раиси Сергей Лебедев.

МДҲ Ижроя қўмитаси раиси Сергей Лебедев.

МДҲ Ижроя қўмитаси раиси Сергей Лебедев МДҲ Ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этиш учун Тошкентга келди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Лебедев ўртасида пайшанба куни бўлиб ўтган учрашувда Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши кун тартиби муҳокама этилган.

МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизматига кўра, 5 апрел куни бошланадиган ТИВ вазирлари учрашувида интеграция билан боғлиқ масалалар, гуманитар соҳадаги ҳамкорликка оид ҳужжатлар, хавфсизликни таъминлаш ва бошқа масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Учрашувда МДҲга аъзо 11 давлат – Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Озарбайжон, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарлари қашнашиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG