Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:07

100 ўзбекдан 95 нафари Ватандан кўчишни истамайди


МДҲ давлатларида катта ёшдаги ҳар етти кишининг бири (15%) ўзга давлатга бутунлай кўчиб кетишни истар экан.

АҚШда жойлашган Gallup тадқиқот маркази 2010-2012 йиллар оралиғида ўтказган оммавий сўров доирасида МДҲга аъзо 10 та давлат, ҳамда тўла аъзо бўлмаган Туркманистон ва собиқ МДҲ аъзоси Грузия фуқаролари фикрини ўрганиб, шундай хулосага келган.

Ҳар бир мамлакатда, хусусан Ўзбекистонда ҳам, камида 1000 кишидан юзма-юз суҳбатлар орқали фикри ўрганилган.

Жавоблар бир мамлакатдан иккинчисига қараб фарқ қилади. Масалан, Арманистонликлар орасида ўзга мамлакатга доимий кетишни истаганлар сони энг юқори, 40 фоизни ташкил қилади.

Ўзбекистонда эса четга доимий кетишни истовчилар МДҲ мамлакатлари орасида энг кам.

Сўроққа тутилган ўзбекистонликларнинг фақат беш фоизи агар имкон бўлса ўзга мамлакатга бутунлай кўчиб кетиш орзуси борлигини билдирган.



Кавказ ва Марказий Осиёнинг бошқа халқлари қатори ўзбекистонликлар орасида ҳам ўзга мамлакатга бутунлай кўчиб ўтишдан кўра, вақтинчалик ишлаш ёки ўқиш иштиёқи кучлироқ экани кўзга ташланади.

“Gallup” тадқиқотчиларига кўра, Ўзбекистонликларнинг 24 фоизи иш учун кетишни истайди. Чет давлатларда ишлашни орзу қилаётган ўзбекистонликларнинг кўпчилиги вақтинча четга кетиб ватанда қолган оиласига пул жўнатиш ва четда тажриба орттириб, тил ўрганиб мамлакатга қайтиш истагини билдирган.

Ўзбекистондаги иқтисодий ночорлик, иш топиш имконларининг йўқлиги ва носоғлом ижтимоий вазият одамларни ризқ излаб чет давлатларга кетишга ундаётган асосий омиллардан экани айтилади.

Озодлик сўраган ўзбекистонликлар нима дейди?

Озодлик ҳам айрим ўзбекистонликларга мурожаат қилиб, “Агар имкон туғилса¸ Ўзбекистондан хорижга бутунлай кетган бўлармидингиз” деган саволга жавоб излади.

Тошкент шаҳрида яшовчи Абдуҳамид Камолов:

- Бир мақол бор. “Ўзга юртда шоҳ бўлгандан, ўз юртингда гадо бўл” дейди. Бу ватанда ота-боболаримиз ўтган. Уларнинг руҳлари шу ерда. Киндик қонимиз тўкилган ер бу ер. Қандай шароит бўлмасин, қанча бойлик бўлмасин, нима бўлишидан қатъий назар, яхши яшаш, яхши кийиниш таклиф қилинмасин, барибир мана шу тупроқ - ота ватан. Кетишни хоҳламайман.

Сурхондарёнинг Денов туманида яшовчи Абдулла Азимов:

- Ўзбекистонни ташлаб кетиш тўғрисида ҳеч қачон фикр келмаган. Ташлаб кетмайман ҳеч қачон. Сабаби¸ Ўзбекистонда аста-секинлик билан юксалиш бўлаяпти. Аста-секинлик билан ҳаммаси ўз йўлига тушиб кетади. Бирдан бўлмайдику. Шунинг учун ҳам ҳеч қачон кетишга қарор қилмаганман. У ëқда демократия бўлгани билан устозга ҳурмат йўқ¸ ота-онага ҳурмат йўқ.

Хоразм вилоятидан Гўзал опа:

- Ҳа кетар эдим. Чет элларга кетар эдим.
Озодлик: Масалан¸ қаерга?
- Жанубий Кореяга.
Озодлик: Нима учун Жанубий Кореяга?
- Менга Корея ëқади-да.
Озодлик: Доимий кетиб яшаган бўлармидингиз?
- Ўзи шуни хоҳлар эдим. Ўзбекистондан тўйиб кетдим.

Россияда меҳнат муҳожири сифатида юрган Иқболжон ака:

- Россияга келган одамларнинг кўпчилигида қайтиб бориш нияти йўқ. Масалан¸ мен ҳам Россия фуқаролигини олиш ҳаракатида юрибман. Биз ҳам соғинамиз уйни. У ëғини ўйлаймиз¸ бу ëғини ўйлаймиз. Ўзбекистонга борганимиз билан тирикчилик яхши бўлмайди. Яна шу ерга қайтиб келамизда иложсиз.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:05 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG