Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:08

“Тўғриси, милиция ходими ҳам қўрқар экан...”


Тошкент шаҳар йўл-патрул хизматининг икки ходими ўзларининг ишдан бўшатилиши ва судланиши сабабини Ўзбекистондаги мавжуд “система”га қарши чиқа олмаганликлари билан изоҳладилар.

Бироқ уларни судга берган ҳайдовчи фикрича, милиция ходимлари “амнистияга тушиб, осон қутулганлари учун шукур қилишлари керак.”

Хўш, ким ҳақ, ким ноҳақ?


Эшиттиришимизнинг бугунги сонида яна ўзбекистонлик милиция ходимлари шикояти янграйди. (Йўл-патрул хизматидан ҳайдалган фарғоналик Жаҳонгир Назаровнинг ҳикояси эсингиздадир?)

Бугунги қаҳрамонларимиз ҳам йўл-патрул хизматидан ҳайдалган ходимлар.

Тўғриси, “ҳайдалган”, деган сўз ҳақиқатга ётмайди. Улар ишдан “ўз аризаларига биноан” бўшаган.

Эшиттиришимиз ўша ариза қандай ёздирилгани тўғрисида.

Эшиттиришимиз тартиббузарлиги учун судланган ҳайдовчиларнинг бир неча ой ўтиб жабрланувчига айланиб қолгани тўғрисида.

Эшиттиришимиз Ўзбекистондаги мавжуд “система” тўғрисида ва бу “система”га қарши унинг ташида бўлганлар боролмаслиги тўғрисида.

Эшиттиришимизда бизга мурожаат қилган икки милиция ходимини “оппоқ, қўй оғзидан чўп олмаган кишилар”, деб кўрсатмоқчи эмасмиз.

Лекин улар ўз иддаоларини шу қадар қатъий ишонч ва ҳужжатларга таяниб айтиб бердиларки, ишонмасликка асосимиз йўқ.

Эшиттиришимизда бу милиция ходимларини судга берган икки кишидан бирининг ҳам фикрлари билан танишасиз.

Қолаверса, эшиттиришимиз бу икки милиция ходими айтиб берган воқеа тафсилотларидан кўра муҳимроқ масалалар устидаки, уларни тушуниш учун ўша тафсилотларни диққат билан тинглашингига тўғри келади.

Шундай қилиб, бошладик. Тоқатингизга барака берсин – гап кўп!

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:29 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG