Линклар

logo-print
Ўзбекистон Олий хўжалик судининг кассация коллегияси “Ўздунробита” ширкатининг мобил алоқа хизматлари кўрсатиш учун берилган лицензияси ноқонуний олиб қўйилгани ҳақидаги шикоят аризасини қондирмади, деб хабар қилди Uzmetronom.com мустақил интернет-газетаси.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ўтган йили Россияга қарашли МТС ширкатининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси “Ўздунробита” давлатга 600 миллион доллар тўлаши кераклиги ҳақида қарор чиқарган эди.

Март ойи бошида "Ўздунробита" кредиторлари ширкатни банкрот деб тан олиш ҳақида хўжалик судига ариза топширган, Тошкент шаҳар Хўжалик ишлари бўйича судининг 11 март кунги қарори билан бу ариза ҳам қондирилмаган эди.

“Ўздунробита” суднинг 4 апрел кунги қарор устидан Олий хўжалик суди президиумига шикоят аризаси билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG