Линклар

Афғонистон расмийлари НАТО учқичлари ҳужумидан афғон полициясининг камида тўрт ходими ва тинч аҳолидан икки киши ўлганини билдирди.

Иддао қилинаётган ҳужум чоршанба куни кечқурун Ғазни вилоятининг Деҳ-Як туманида рўй бергани айтилмоқда.

Пайшанба куни туман ҳокими Афзал Аҳмад полиция ходимлари Сулаймонзай қишлоғида патрул назоратини ўтаётган пайтда НАТО учқичлари ҳужум қилганини айтди.

Ҳокимдан олинган маълумотга таяниб, "Франс Пресс" ахборот агентлигининг билдиришича, чоршанба куни жанггарилар Деҳ-Як туманида полиция постига ҳужум қилганидан сўнг НАТО учқичлари ёрдамга чақирилган.

НАТО Ғазни вилоятида ҳаво ҳужуми уюштирганини тасдиқламади? аммо воқеа юзасидан текширув олиб борилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG