Линклар

Дунё бўйлаб ўтказилган журналистик суриштирув натижасида ўз пулларини оффшор ҳудудлардаги банк ҳисобларига яширган 170 та давлатда яшовчи 130 минг кишининг исм-фамилиялари аниқланди.

Қароргоҳи Вашингтонда жойлашган Суриштирув журналистикаси вакилларининг халқаро консорциуми (International Consortium of Investigative Journalists - ICIJ) буни пайшанба куни Интернетдаги сайтида маълум қилди.

Оффшор ҳудудидаги банкларда ўз ҳисоб рақамига эга бўлган шахслар орасида Россия Бош вазири ўринбосари Игор Шуваловнинг рафиқасига, шунингдек, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, унинг хотини ва қизларига алоқадор шахслар ҳам бор.

McKinsey & Company маслаҳат ширкатининг собиқ бош иқтисодчиси оффшор банк ҳисобларига 21 триллион АҚШ доллар яширилган бўлиши мумкин деган фикр билдирди.
XS
SM
MD
LG