Линклар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 4 апрел куни Оқсарой резиденциясида МДҲ Ижроя қўмитаси раиси Сергей Лебедевни қабул қилди.

Мулоқот чоғида икки томонни қизиқтирган масалалар, жумладан, Ҳамдўстлик органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, кўп томонлама интерграция жараёнини ривожлантириш истиқболлари ва бошқа масалалар хусусида фикр алмашилган.

Сергей Лебедев МДҲ Ташқи ишлар вазирларининг 5 апрел куни бошланадиган йиғилишида қатнашиш учун Тошкентга келган.

Ўтган йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан савдо айланмаси қарийб 12 ярим миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.

Бу мамлакат ташқи савдоси ҳажмининг 47 фоизини ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG