Линклар

5 апрел куни Тошкентда МДҲ Ташқи ишлар вазирларининг саммити бўлиб ўтади.

Саммитда МДҲнинг 11 давлати Ташқи ишлар вазириларининг иштироки кутилмоқда.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Ташқи ишлар вазирлари йиғини кун тартибига ўнта масала киритилган. Мазкур масалалар ечими юзасидан тайёрланадиган ҳужжатлар лойиҳалари МДҲ давлат ва ҳукумат раҳбарлари Кенгашига тақдим этилади.

Вазирлар саммитида МДҲ Ижроя қўмитаси раиси Сергей Лебедев ва Россия президентининг махсус вакили Константин Косачев иштирок этади.

Ўтган йилда Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан савдо айланмаси қарийб 12,5 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.

Бу мамлакат ташқи савдоси ҳажмининг 47 фоизини ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG