Линклар

Украина Тожикистон собиқ Бош вазирини Душанбега экстрадиция қилмайди. Бу ҳақда Украина Бош прокуратураси расмийси Маргарита Велкова маълум қилди.

Тожикистоннинг АҚШдан бошпана олган собиқ Бош вазири Абдумалик Абдулложонов шу йилнинг февралида АҚШдан Украинага учиб келган пайтда аэропортда Душанбе сўрови билан қўлга олинган эди.

Абдумалик Абдулложонов 1994 йилги президентлик сайловида Эмомали Раҳмоннинг асосий рақиби бўлган. У расмий Душанбе томонидан 1996 йилда президент Эмомали Раҳмонга қилинган муваффақиятсиз суиқасд иштирокчиси сифатида айбланади. Абдулложонов бу айбларни инкор қилиб келади.
XS
SM
MD
LG