Линклар

logo-print
БМТ Хавфсизлик кенгаши Толибон жангариларининг Афғонистон ғарбидаги Фарах шаҳрига уюштирган ҳужумини кесин қоралади.

Чоршанба куни Толибон жангарилари маҳаллий судда судланаётган 16 жангари учун қасос олиш мақсадида Фарахда террорчилик ҳаракатларини уюштиргани хабар қилинган эди. Толибларнинг бир қатор маъмурий бинолар ва судга қилган ҳужуми оқибатида асосан тинч аҳоли вакиллари бўлган элликка яқин одам ҳалок бўлган ва тўқсондан ортиқ одам яраланган.

БМТ Хавфсизлик кенгаши Афғонистон аҳолиси ва маҳаллий кучишлатар тузилмалари ходимлари хавфсизлигига Толибон, Ал-Қоида ҳамда бошқа террорчи гуруҳлар таҳдиди сақланиб қолаётганидан жиддий хавотир билдирди.
XS
SM
MD
LG