Линклар

logo-print

Эрон Олмаотага йиғилган музокарачилар таклифини ҳануз қабул қилмади


Олмаотада дунёнинг қудратли давлатлари ва Теҳрон раҳбарлари ўртасида Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар қайта иш бошлади.

Исми сир қолиши шарти билан сўзлаган ғарблик дипломатга кўра, Эрон томони уранни тўйинтириш дастурини тўхтатиш эвазига Ғарб давлатлари таклиф қилаётган иқтисодий имтиёзларни ҳануз қабул қилмаган.

Европа Иттифоқининг ташқи ишлари бўйича мутасаддиси Катрин Эштон бошчилик қилаётган музокараларда АҚШ, Россия, Хитой, Франция, Британия, Германия ва Теҳрон расмийлари қатнашмоқда.

Бу сўнгги икки йил ичида ўтказилаётган бешинчи музокарадир.

Эроннинг ядровий масалалар бўйича музокарачиси Саид Жалилий дунё давлатлари Теҳроннинг уранни бойитиш дастурларига тўсқинлик қилмаган тақдирдагина муваффақиятга эршиш мумкинлигини яна бир бор таъкидлади.

Шунингдек, бу галги музокараларга Теҳрон томони ҳам ўз таклифи билан келгани айтилди, аммо тафсилотлар очиқланмади.
XS
SM
MD
LG