Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:48

Тошкентга МДҲ саммитига борган Лавров Каримов билан учрашди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "дастлабки хавфсизлик чоралари" НАТО қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилгунига қадар ишлаб чиқилиши зарурлигини таъкидлади.

Жума куни Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгаши бошланди ва унга 11 давлат ташқи ишлар вазирлари борган.

Россия Ташқи ишлар вазирига кўра, ишлаб чиқилажак хавфсизлик чоралари "Афғонистондан келаётган террорчи гуруҳлар ва наркотиклар савдоси билан шуғулланаётган гуруҳлар таҳдидига оид қўшимча босимларни четлаб ўтишга ёрдам беради".

НАТО қўшинларини 2014 йилнинг охирига қадар олиб чиқиш режаланган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Ташқи ишлар вазирлари йиғини кун тартибига ўнта масала киритилган. Мазкур масалалар ечими юзасидан тайёрланадиган ҳужжатлар лойиҳалари МДҲ давлат ва ҳукумат раҳбарлари Кенгашига тақдим этилади.

Айни пайтда Сергей Лавров Тошкентга сафари чоғида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан икки томонлама алоқаларга оид музокараларни ҳам ўтказган.

Ўтган йилда Ўзбекистоннинг МДҲ давлатлари билан савдо айланмаси қарийб 12,5 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган. Бу мамлакат ташқи савдоси ҳажмининг 47 фоизини ташкил қилади.
XS
SM
MD
LG