Линклар

Қурултойнинг бугунги эшиттиришида президент тарафидан мақтаб-мақтаб тайинланадиган ва яна президент тарафидан тавқи-ланъат билан ишдан олинадиган ҳокимлар аҳволини муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Тошкент вилояти Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида вилоят ҳокими Рустам Ҳолматовни ишдан олаëтиб¸ унга қарши жиддий айбловларни илгари сурди.

Ўзбекистон президенти ўз маърузасида ишга тайинлаган пайтда “туппа-тузук” бўлган ҳокимларни “қинғир-қийшиқ” йўлларга кирганидан кейин ишдан олиб ташлайвериб, безор бўлганини айтди.

- Буни майдалаб ўтиришни ҳам ҳожати йўқ¸ нега деганда, ҳаммаси сизлар учун аëн. Халқ ҳамма нарсани билади, деди президент.

Ўзбекистон президенти маърузасини залда ўтириб эшитган ва исми айтилишини истамаган оққўрғонлик фермер Озодлик билан суҳбатда вилоятнинг собиқ ҳокими фақат ишдан олиниш билан қутулиб қолганини айтди.

- Ўзи президент санаган жиноятларни бошқа одам қилганида камида 20 йил қамоққа кетган бўлар эди. Аммо¸ бизда ҳокимлар қамалмайди. Қолаверса¸бугун танқид қилинаëтган ҳоким 2008 йилда Каримовни ўзи тарафидан мақтаб-мақтаб лавозимга қўйилган эди дейди¸ оққўрғонлик фермер.

Оққўрғонлик фермер Ўзбекистонда ҳокимлик ва ҳокимларни тайинлаш тизими инқорозга йўлиққани айтди ва шунинг билан Озодликнинг Қурултой эшиттириши мавзусини билвосита белгилаб берди.

Эшиттиришда иштирок қилган таҳлилчи Абдусами Раҳмонов муаммонинг институтционал эканини айтиб¸ ҳокимлар халқ тарафидан сайланмагунга қадар муаммолар ечим топмаслигини таъкидлади.

Қуйида эшиттиришни тўлиқ ҳолида тинглашингиз мумкин.


Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG