Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:59

OzodlikOnline: Ватанни ташлаб кета оласизми?


Ўзбекистонлик миллионлаб муҳожирлар орасида бола-чақсини ўзи билан олиб кетаётганлар кўпаймоқда.
Ўзбекистонлик миллионлаб муҳожирлар орасида бола-чақсини ўзи билан олиб кетаётганлар кўпаймоқда.
Gallup тадқиқот маркази сўровига кўра, МДҲга аъзо 10 давлат орасида хорижга иш излаб чиқишда етакчилик қилаётган ўзбекистонликларнинг 95 фоизи ватанига қайтиш ниятидадир. Душанба¸ 8 апрел куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган OzodlikOnline жонли¸ интерактив мулоқотида хорижга чиқишга ҳозирланаётган ва чиқиб кетган ўзбекларнинг ортга қайтиш нияти қанчалик чин, чин бўлса, бунинг омиллари нимада, каби қатор саволларга сиз билан бирга жавоб изладик.

Dasturni jonli tarzda "Ozodlik"ning YOUTUBE sahifasi orqali eshitish va tomosha qilish mumkin boladi.

http://www.youtube.com/ozodlikradiosi

АҚШда жойлашган Gallup тадқиқот маркази 2010-2012 йиллар оралиғида ўтказган оммавий сўров доирасида МДҲга аъзо 10 та давлат фуқаролари фикрини ўрганиб, булар орасида юртини ташлашни истамайдиган халқ ўзбеклардир, деган хулосага келган.

Хусусан Ўзбекистонда камида 1000 киши билан қурилган юзма-юз суҳбатлар натижасида хорижга чиқаётган ҳар 100 ўзбекистонликнинг 95 нафари ватанига қайтиш ниятида экани ўрганилган.



Яъни, маълум бўлишича, Ўзбекистон четга доимий кетишни истовчилар фуқаролар МДҲ мамлакатлари орасида энг кам бўлган давлатдир.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:47:33 0:00
Бевосита линк

Сўроққа тутилган ўзбекистонликларнинг фақат беш фоизи, агар имкон бўлса, ўзга мамлакатга бутунлай кўчиб кетиш орзуси борлигини билдирган, холос.

Аммо, халқаро сўров маркази берган бу маълумотлар бугун Озодлик кузатишга муваффақ бўлган вазиятдан бошқачароқдек кўринади.

Энг кўп Қозоғистон ва Россия бораётган меҳнат муҳожирлари сўнгги йилларда оиласи, болалари билан бирга муҳожирликка кетмоқда.

Уларнинг икки, уч, ҳатто тўрт нафарга қадар болалари ота-оналари билан бирга оғир шароитлар яшамоқда.

Баъзи устамон муҳожирларнинг болалар қисқа муддат ичида боғча, мактаб, олий ўқув юртларига жойланмоқда.

Мустақилликнинг илк йилларида муҳожир пулига Ўзбекистонда харид қилинган автомобиллар энди Россия ёки Қозоғистонда харид қилинмоқда.

Аммо, бундай муҳожирлар орасида Озодликка боғланиб турадиганлари кўп ва Gallup тадқиқот маркази хулоса қилгани каби, уларнинг аксарияти "бир кун Ватанга қайтиши"дан сўзлайди.

OzodlikOnline жонли¸ интерактив мулоқотида айни мавзуда суҳбатлашишга қарор қилар эканмиз, сиз билан бирга қуйидаги саволларга жавоб излаймиз:

Сизнингча, хорижга чиқаётган ўзбекларнинг қанчаси юртга қайтиш ва қанчаси ўзга юртларда доимий яшаб қолиш ниятида?

Ортга қайтишни ният қилаётган ўзбекларни бунга ундаётган омиллар нимада?

"Бир кун ватанга қайтиш" нияти билан хорижда юрган ўзбекистонлар ўзга юртларда ўн йиллаб қолиб кетишини қандай изоҳлайди?



Душанба¸ 8 апрел куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган OzodlikOnline жонли¸ интерактив мулоқотида ана шу саволларга сиз билан бирга жавоб излаймиз.

Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.

Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG