Линклар

Саратонга чалинган 10 ойлик Билолбекка ёрдам керак!


Саратонга чалинган Билолбек Бахтиёровнинг тўла соғайиб кетиши учун яна 100 минг доллар етишмаяпти.

Саратонга чалинган Билолбек Бахтиёровнинг тўла соғайиб кетиши учун яна 100 минг доллар етишмаяпти.

Тошкентлик Билолбек Бахтиёров дунёга келганига эндигина ўн ой бўлди. У Москванинг Каширка болалар онкологияси марказида, балки ўзи билмаган ҳолда, ҳаёт учун курашни давом эттирмоқда. Бир нечта кимё терапияси курсидан ўтган Билолбек даволанишни давом эттириш учун ёрдамга муҳтож.

10 ойлик Билолбек Бахтиёровнинг оғир онкологик касалликка учрагани бир ойлигида аниқланганига қарамасдан, уни даволаш 9 ойга кечикиб бошланди.

"Бунга Тошкентда врачлар томонидан нотўғри ташҳис қўйилгани ва хато муолажалар белгилангани сабаб бўлган", дейди Озодликка болакайнинг бувиси Мувсара ая.

- Бир ойдан ошган пайтда оёғида чивин чаққандек қизил нарса пайдо бўлди. Биз уни дўхтирларга кўрсатдик, хирургларга кўрсатинг дейишди, хирургга кўрсатдик. “Ёш болаларда бўлади, каттароқ бўлсин, наркоз мумкин бўлса олиб ташлаймиз”, дейишди. 5 ойилигича кутдик, унгача шиш ҳам ўсишни бошлади. Хавотирга тушиб, онкологларга кўрсатдик. Улар “Бу онкология эмас, душанба ёки сешанба кўриб, олиб ташлаймиз”, дейишди, шаҳар онкологиясида. Операция қилишди- олишди. Фиброматоз агрессивний чиқди. Унга ҳам химиотерапия қилиш керак экан, компьютерда ўқидим. Улар “Йўқ, ҳаммаси жойида, олиб ташладик”, дейишди. Бир ойдан кейин ўсишни бошлади ўша жойидан шиш, - деди Тошкент онкология мутахассислари билан бўлган тортишувларини эслаган Мувсара ая.

У кейин Билолбекнинг анализлари Москвадаги Блохин номидаги онкология шифохонаси врачларига юборилгани ва улар текшириб, бошқа ташҳис қўйганини билдирди.

“Москвалик врачлар саратон, чов қисмидаги рабдомиосаркома диагнозини қўйиши билан қизим билан болани олиб Москвага жўнадик”, деб эслайди онахон.

- Уни ўша бошида тўғри диагноз қўйишганда, бошидан Москвага олиб келганимизда, бошқача бўларди. Энди, ҳеч ким боласини онкология, деб кўтариб келмайдику... Бошида олиб келиб, иккита-учта химия қилса, ўша жойида қуриб, операцияга ҳам ҳожат қолмас экан. Ҳозир бу ерда 3 химия олди – кейинги ўсиб чиққан нарсалар йўқ бўлиб кетди. Тузалиб қолар, болам, - дея кўзига ёш олди Мувсара ая.

​7 февралдан буён Каширкадаги Болалар онкологияси марказида даволанаётган Билолбек кимё терапиясининг ҳозирча учта курсини олган. Врачлар тошкентлик болакай оғир саналган бу муолажаларни яхши қабул қилаётгани, терапия аллақачон натижа бера бошлаганини айтишмоқда.

Билолбекнинг онаси Муниса Шамсиева туну-кун Билолбекнинг олдидан узоққа кета олмаслигини айтади.

-У нимжон ва бироз қувватсиз ҳолатда ҳам бола юришга, уланган системаларни ўзиб ташлашга, гўё тезроқ эркинликка чиқишга уриняпти, - дейди она.

Муниса ҳозирда Билолбекка жами 10 кимё терапияси белгилангани, унга жами 2,5 - 3 миллион рубл, яъни 100 минг АҚШ доллари атрофида пул сарфланиши кераклигини маълум қилди.

Билолбек даволаниши учун зарур бўлган маблағнинг бир қисмини Москвадаги “Настенка” хайрия жамғармаси ўтказиб берган.

- “Настенка” жамғармаси 3 химияга ёрдам берган эди – уччаласини ўтиб олдик. Камида 10 химия терапиясини оламиз. Биз бу ерлик бўлмаганимиз учун ҳаммаси пулли. Бу ерда яна бир йилча бўламиз, дейишяпти. Мени яна катта ўғлим – Воситхон бор. У Тошкентда бобоси билан қолган, туғилган кунингга у олдим, бу олдим – олиб келаман, деб алдаб турибман. Кутиб ўтирибди,- дейди Муниса.

“Настенка” хайрия жамғармасида Озодликка Билолбек Бахтиёровнинг ҳар бир муолажаси онкология марказида 350 минг рубл туришини маълум қилишди.

Жамғарма ходимларининг айтишича, Билолбекнинг даволанишига ҳатто Москванинг Инглиз-Америка мактаби ўқувчилари 15 минг рубл пул йиғиб берган.

Муниса Н.Блохин номидаги Болалар онкология марказида Билолбекнинг соғайиб кетиши учун Ўзбекистондан келиб шу ерда меҳнат қилаётган юқори малакали шифокорлар ҳам ҳаракат қилаётганини айтди.

Суҳбатимиз сўнггида у “Қани эди шу врачлар ўзимизда бўлганида, биз бу ерда сарсон бўлиб юрмасдик”, дея афсусланди.

Шифокорлар Билолбекнинг кимё терапиясидан кейин тўлиқ соғайиб кетишига ишонишларини гапиришмоқда.

Май ойида бир ёшга тўладиган тошкентлик Билолбек Бахтиёровга ёрдам қўлини чўзишни истаётганлар Москвадаги “Настенка” ёки “Голфстрим” хайрия жамғармаларига мурожаат қилишлари ёки қуйидаги телефонлар бўйича қўнғироқ қилишлари мумкин:
+7 915 05 88 605 Наталя Зайцева;
+7 965 377 59 73 Муниса Шамсиева.

Карта СБ - 639002389028485472
Яндекс кошелек - 41001967430981
Мeгафон - 9254528032
Киви(QIWI) - 9037747580
RBK Money - RU455393563
PayPal - golfstreamfond@yandex.ru
WebMoney - R254643446884

"Сбербанк" ёки бошқа тижорат банки орқали:

ИНН 5017998033
КПП 501701001
ОАО «СМП банк»
В рублях: 407 038 106 000 500 000 68
Корр. счет 30101 81030 00000 503 БИК 044 583 503
Получатель: БФ «Гольфстрим»
Назначение: Благотворительное пожертвование .

Банк: Приватбанк
Получатель: Мищенко Ирина Дмитриевна (волонтёр)
Номер счета : 29244825509100
Номер Карты : 4627085826937498
МФО:305299 ОКПО: 14360570
ИНН : 3156900626
Назначение платежа: Благотворительная помощь

Ўтказма БАХТИЁРОВ БИЛОЛБЕККА эканини кўрсатишни унутманг.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG