Линклар

Ўзбекистонда қон босими кўтарилишининг олдини олиш ҳафталиги ўтказилади


Ўзбекистонда 7-14 апрел кунлари артериал гиппертония, яъни қон босимининг олдини олиш ҳафталиги ўтказилади.

Ҳафталик давомида тиббиёт муассасаларига мурожаат қилган ҳар бир шахсга қон босимини аниқлаш ва ташхис қўйиш, маслаҳат бериш хизматлари амалга оширилади.

Ҳафталик 7 апрелда нишонланадиган Саломатлик халқаро куни доирасида ўтказилади. Жаҳон Саломатлик ташкилоти жорий йилда 7 апрелни қон босимнининг олдини олиш тадбирларига бағишлаган.

БМТ янгиликлар марказининг билдиришича, Ер шаридаги ёши 25 дан ошган ҳар уч фуқародан бири, яъни 1 миллиардга яқин одам қон босимидан шикоят қилади. Тадқиқотларда қон босими ошиб кетгани оқибатида ҳар йили дунёда 9,4 миллион одам вафот этиши айтилади.
XS
SM
MD
LG