Линклар

Қирғизистон президентининг Фармонларига мувофиқ 342 хорижликка Республика фуқаролиги берилди. Уларнинг орасида этник қирғизлар, ўзбеклар, тожиклар, уйғурлар, руслар, украинлар, покистонликлар ва афғонлар бор.

Фуқаролик берилганларнинг камида 246 нафари ўзбекистонликлардир. уларнинг асосий қисми этник қирғизлар. Айни пайтда аввал Ўзбекистон фуқаролари бўлган рус ва украин миллатига мансуб бир қатор шахсларга ҳам Қирғизистон фуқаролиги берилган.

Фармонда қайд қилинишича, “Қирғизистон Республикаси фуқаролиги тўғрисидаги” қонунга асосан, шунингдек, президент қошидаги фуқаролик масалалари бўйича комиссиясининг таклифига биноан президент А.Атамбаев 342 одамнинг Қирғизистон фуқаролигини қабул қилиш ҳақидаги аризаларини қаноатлантирган.
XS
SM
MD
LG