Линклар

Душанбедаги АҚШ элчихонаси олдида намойиш ўтказилди


Душанбеда 5 апрел куни АҚШ элчихонаси олдида ўтказилган намойишда асосан ёшлар иштирок этди.

Душанбеда 5 апрел куни АҚШ элчихонаси олдида ўтказилган намойишда асосан ёшлар иштирок этди.

Жума куни Душанбедаги АҚШ элчихонаси олдида юзга яқин ёш норозилик намойиши ўтказди. Улар Украинада қўлга олинган Тожикистоннинг собиқ Бош вазири Абдумалик Абдулложоновнинг ҳибсдан озод қилинганига норозилик билдирди.

Худди мана шундай намойиш жума куни БМТнинг Душанбедаги ваколатхонаси олдида ҳам ўтказилди. Унда 60 га яқин ёш йигит-қиз иштирок этди.

Украина ҳукумати Абдумалик Абдулложоновни АҚШда қочқин мақомига эга эканини билдириб, ҳибсдан озод этган эди. Абдулложонов феврал ойи охирида АҚШдан Украинага келганида Тожикистон сўрови билан қўлга олинганди.

Абдумалик Абдулложоновн 1994 йилдаги президентлик сайловларида Тожикистон раҳбари Эмомали Раҳмоннинг асосий рақиби бўлган. Расмий Душанбе Абдулложоновни 1996 йилда Тожикистон президентига қарши суиқасд уюштиришга ҳаракат қилганликда айблаб келади. Бироқ собиқ Бош вазир бу айбловларни инкор этиб, ўзига қарши жиноят иши соҳталаштирилганини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG