Линклар

Рим Папаси бачабоз руҳонийларга қарши кескин чора кўриш кераклигини айтди


Рим Папаси Франциск католик черкови роҳиблари томонидан балоғатга етмаган ўғил болаларга нисбатан жинсий зўровонлик қилиш ҳолатларига қарши кескин чора кўриш пайти етиб келгани ҳақида баёнот берди.

Жума куни черков аҳлоқи масалаларига мутасадди бўлган архиепископ Герхард Людвиг Мюллер билан учрашуви чоғида Рим Папаси мазкур мавзуни муҳокама қилди.

Папа балоғатга етмаганларни зўрлаган черков ходимлари албатта жиноий жавобгарликка тортилиши зарурлигини таъкидлади. Франциск ўтган ойда Папа лавозимини эгаллаганидан бери бу масалани биринчи марта кўтариб чиқди.
.
Католик черкови роҳиблари томонидан зўрланган ўғил болалар ҳуқуқини ҳимоя қилаётган фаоллар Рим папасининг бундай баёнотига ишончсизлик билан муносабат билдирди. Уларнинг айтишича, католик черкови бу борада гапдан кўра амалий ишга ўтиш вақти етиб келганини тушуниб етиши керак.

Педофил руҳонийларнинг ҳаракатлари оқибатида черковнинг обрўси кескин тушиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG