Линклар

АҚШ Қуролли Кучлари штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раиси, генерал Мартин Демпси олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан бугун Афғонистонга келди.

Генерал Демпси Қобулда АҚШ ва НАТО қўмондонлиги ҳамда афғон расмийлари билан учрашади.

Афғонистонда 2014 йилдан кейин қанча АҚШ ҳарбий ҳизматчисини қолдириш масаласи музокаралар марказида бўлиши кутиляпти.

АҚШ 2014 йилда ўз қўшинларини Афғонистондан чиқаришни режалаган.
Афғонистонда қоладиган АҚШ ҳарбийлари маҳаллий хавфсизлик кучларини тайёргарликдан ўказиш билан шуғулланади.
XS
SM
MD
LG