Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:15

Германия вазири махфий офшор банк ҳисоблари фош этилишини олқишлади


Германия Молия вазири Волфганг Шойбле минглаб махфий оффшор банк ҳисоблари фош этилишини олқишлади.

Жаноб Шойбле фикрича, солиқдан бўйин товлашга қарши курашда янги чораларни ишлаб чиқиш лозим.

Жорий ҳафтада 120 мингдан ошиқ ширкат ва жамғармаларнинг оффшор ҳисоблари борасидаги компьютер маълумотлари жамоатчиликка аноним манба томонидан ошкор қилинди.

Маълумотлар кўплаб мамлакатлардаги сиёсатчилар, ширкатлар ва банклар раҳбарлари ўз даромадларини ўтган 30 йил ичида махфий оффшор ҳудудлардаги ҳисобларда яшириб келаётганларини фош қилди.

Исми фош қилинган сиёсатчилар орасида Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам бор.

Унинг икки қизи Орзу ва Лайло номида ташкил қилинган икки оффшор ширкати тергов чоғида аниқланган.

2003 йилда ташкил қилинган яна бир оффшор ширкатнинг раҳбарлари сифатида президентнинг ўзи ва рафиқаси Меҳрибон Алиева қайд қилинган.
XS
SM
MD
LG