Линклар

Қозоғистонда Эрон атом лойиҳаси бўйича музокаралар давом этмоқда


Қозоғистоннинг Олма ота шаҳрида Эрон атом лойиҳаси бўйича музокаралар давом этмоқда. Эрон ўз ядровий дастурмнинг энг мунозарали қисмларидан воз кечиши эвазига халқаро санкцияларни енгиллатиш ваъда қилинмоқда.

Эрон делегацияси раҳбари Саид Жалилий Олма отадаги музокаралар пайти ўз мамлакати атом лойиҳасини ҳимоя қиларкан, жаҳон ҳамжамияти Эроннинг уранни тўйинтириш ҳуқуқи борлигини тан олиши кераклигини яна бир бор таъкидлади.

Музокараларда силжишга Эроннинг уранни қайта ишлаш ҳуқуқини тан олиш билан эришиш мумкин, демоқда Жалилий.

Эронга қарши киритилган жазо чоралари мамлакат иқтисодига жиддий зарар етказиб, нефтдан олинадиган даромадни қисқаришига, миллий валютанинг қадрсизланиши ва ишсизликнинг ошишига олиб келди.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзоси - АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия , Франция ва Германия билан Эрон ўртасида бошланган Олма отадаги музокараларда иккала томонни ҳам қониқтирадиган бир тўхтамга келишларига умид қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG