Линклар

logo-print

Жэй Карни: Шимолий Корея билан уруш хавфини бўрттирмаслик керак


U

U

Шимоий Кореянинг таҳдидомуз баёнотларига қарамай Қўшма Штатлар Корея ярим оролида уруш бошланиши эхтимоли катта эмас, деб ҳисобламоқда.

Оқ уй матбуот вакили Жэй Карни Шимолий Корея билан уруш хавфини бўрттирмаслик керак, деб баёнот берди.

Шимолий Корея ўтган шанба куни қўшниси Жанубий Корея билан "уруш ҳолати"га кирганини эълон қилганди.

АҚШ расмийлари Пхенян ҳукуматининг бу каби баёнотлари “одатий” эканига урғу берган.

АҚШ Қуролли Кучлари штаб бошлиқларининг бирлашган қўмитаси раиси генерал Мартин Демпси айни пайтда ҳозир вазият ўзгарган бўлиши ҳам мумкин, деб ҳисоблайди. Чунки Шимолий Кореянинг ҳозирги раҳбари ҳақида кўп нарса маълум эмас.
XS
SM
MD
LG