Линклар

logo-print

Эрон ядровий дастури бўйича Қозоғистондаги музокаралар натижасиз якун топди


Қозоғистоннинг Олма ота шаҳрида Эрон атом лойиҳаси бўйича музокараларда бирон тўхтамга келингани йўқ.

Эрон ўз ядровий дастурмнинг энг мунозарали қисмларидан воз кечиши эвазига халқаро санкцияларни енгиллатиш ваъда қилинаётганди.

Эрон делегацияси раҳбари Саид Жалилий Олма отадаги музокаралар пайти ўз мамлакати атом лойиҳасини ҳимоя қиларкан, жаҳон ҳамжамияти Эроннинг уранни тўйинтириш ҳуқуқи борлигини тан олиши кераклигини яна бир бор таъкидлади.

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзоси - АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия , Франция ва Германия билан Эрон ўртасида навбатдаги музокараларнинг қачон ва қаерда бўлиши кейинроқ эълон қилинади.
XS
SM
MD
LG