Линклар

Бангладешлик мусулмонлар шаккоклик учун ўлим жазоси жорий этилишини талаб қилмоқда


Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида мамлакатнинг турли жойларидан йиғилган минглаб одам Ислом динига қарши жиноят учун ўлим жазоси жорий қилиш талаби билан шанба куни уюштирилган юришда иштирок этди.

Мазкур тадбир иштирокчиларига кўра, уларнинг норозилигига даҳрий блогерларнинг Интернетда мусулмонлар диний туйғуларини таҳқирловчи материаллар чоп қилгани сабаб бўлган.

Тугаётган ҳафтада Бангладешда шаккокликда айбланмиш тўрт нафар блогер ҳибсга олингани аввалроқ маълум бўлганди.

Бангладеш аҳолисининг 90 фоизи мусулмонлар бўлиб ҳисобланади. Дакка шаҳрида кеча ўтказилган юриш иштирокчилари, айрим маълумотларга кўра, мамлакатда мажбурий исломий таълим жорий этилиши зарурлиги ҳамда гендер тенглиги тамойилига йўл қўйиб бўлмаслигини ҳам билдирганлар.


Афғонистонда шанба куни содир этилган террорчилик хуружида олти нафар америкалик ва бир нафар афғонистонлик ҳалок бўлди.

АҚШнинг уч нафар аскари, НАТО миссиясининг икки нафар ҳарбий бўлмаган америкалик ходими ва афғонистонлик шифокор мамлакат жанубидаги Зобул вилоятида содир этилган портлашда ҳалок бўлганлар.

Улар кетаётган йўлда ичига бомба ўрнатилган автомобил портлатилган. Бу хуруж чоғида америкалик ва афғонистонлик яна бир неча фуқаро тан жароҳати олгани айтилмоқда.

АҚШ армия қўмондонлиги маълумотларига кўра, олтинчи америкалик Афғонистон шарқидаги жанггарилар ҳужуми чоғида ҳалок бўлган.

Бу хуружлар АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси Мартин Демпсининг эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келган пайтга тўғри келди.

Демпси ташрифидан мақсад, маълумотларга кўра, 2014 йил охирида халқаро коалиция кучлари Афғонистондан чиқиб кетганидан кейин маҳаллий хавфсизлик хизматлари ходимларини тайёрлашда америкаликлар иштироки даражасини белгилаш бўлган.
XS
SM
MD
LG