Линклар

logo-print
Афғонистонда шанба куни содир этилган террорчилик хуружида олти нафар америкалик ва бир нафар афғонистонлик ҳалок бўлди.

АҚШнинг уч нафар аскари, НАТО миссиясининг икки нафар ҳарбий бўлмаган америкалик ходими ва афғонистонлик шифокор мамлакат жанубидаги Зобул вилоятида содир этилган портлашда ҳалок бўлганлар.

Улар кетаётган йўлда ичига бомба ўрнатилган автомобил портлатилган. Бу хуруж чоғида америкалик ва афғонистонлик яна бир неча фуқаро тан жароҳати олгани айтилмоқда.

АҚШ армия қўмондонлиги маълумотларига кўра, олтинчи америкалик Афғонистон шарқидаги жанггарилар ҳужуми чоғида ҳалок бўлган.

Бу хуружлар АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасининг раиси Мартин Демпсининг эълон қилинмаган ташриф билан Афғонистонга келган пайтга тўғри келди.

Демпси ташрифидан мақсад, маълумотларга кўра, 2014 йил охирида халқаро коалиция кучлари Афғонистондан чиқиб кетганидан кейин маҳаллий хавфсизлик хизматлари ходимларини тайёрлашда америкаликлар иштироки даражасини белгилаш бўлган.
XS
SM
MD
LG