Линклар

logo-print

Қирғизистон: Иккинчи инқилобга 3 йил тўлди


Бишкекдаги норозилик намойиши, 2010 йилнинг 7 апрели.

Бишкекдаги норозилик намойиши, 2010 йилнинг 7 апрели.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 7 апрел воқеаларининг 3 йиллиги муносабати билан мамлакат аҳлига мурожаат қилди.

Иккинчи инқилоб деб ҳам аталадиган мазкур воқеалар, Атамбаевга кўра, қирғизистонликлар турмушида улкан бурилиш бўлган.

2010 йилнинг 7 апрел куни Бишкек марказий майдонида минглаган одам Қурмонбек Бакиев ҳокимиятига қарши митинг ўтказганди. Ҳукумат биноси қаршисида бўлиб ўтган бу норозилик намойиши чоғида 87 киши ҳалок бўлган, юзлаб одам тан жароҳати олган.

Мазкур воқеалардан кейин собиқ президент Қурмонбек Бакиев аввал мамлакат жанубига қочган, кейинчалик эса Белоруссиядан паноҳ топган. 2005 йил мартида ҳокимиятдан ағдарилган собиқ президент Асқар Ақаев эса айни пайтда Россия пойтахти Москвада умргузаронлик қилмоқда.
XS
SM
MD
LG