Линклар

logo-print

Сурхондарёда мухолифатдаги “Эрк” партиясининг бир неча аъзоси ҳибсга олинди


Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманида мухолифатдаги “Эрк” партиясининг бир неча аъзоси туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ушланган.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган эркчиларга кўра, 4 апрел куни эрталаб қўлга олинган мухолифатчиларнинг ҳужжатлари, ноутбук ва мобил телефонлари тортиб олинган, уларга қандай айбловлар қўйилаётгани эса ҳозирча номаълум.

Қумқўрғон туман ички ишлар бўлимининг ўзини таништиришни истамаган ходими 72 соатдан буён ҳибсда қолаётган эркчиларга нисбатан суд ҳукми чиқарилмагунча, бу борада ҳеч қандай маълумот берилмаслигини айтган.

“ЭРК” партияси вакили Фахриддин Тиллаевга кўра, унинг уч кун муқаддам ҳибсга олинган партиядошлари Қумқўрғон туман ички ишлар бўлими дастлабки ҳибс камерасида оч-наҳор ҳолда ушлаб турилибди.
XS
SM
MD
LG