Линклар

Мисрда мусулмонлар билан насронийлар тўқнашди


Қоҳира шимолида мусулмонлар ва насронийлар ўртасида содир бўлган тўқнашувда 5 киши ҳалок бўлди.

Тартибсизлик бир гуруҳ мусулмонлар Ислом институти деворига насроний қибтийларнинг болалари расм солаётганини кўрган жума оқшомида бошланган.

Тўқнашувда тўрт нафар насроний ва бир мусулмон нобуд бўлгани, яна тўққиз киши тан жароҳати олгани айтилмоқда.

Ҳусни Муборак режими қулатилганидан бери Мисрда бу каби тўқнашувлар вақти-вақти билан содир бўлиб турибди.

Мамлакат аҳолисининг 10 фоизини ташкил қилувчи насронийлар Мисрда исломийлар ҳокимият тепасига келиши муносабати билан бир неча бор ўз келажагидан хавотир билдириб чиққандилар.
XS
SM
MD
LG