Линклар

logo-print

Мандела касалхонадан чиқди


Жанубий Африка Республикасининг собиқ президенти Нелсон Мандела.

Жанубий Африка Республикасининг собиқ президенти Нелсон Мандела.

Жанубий Африка Республикасининг собиқ президенти, 94 ёшли Нелсон Мандела 10 кунлик даволанишдан сўнг шанба куни касалхонадан чиқди.

Амалдаги давлат раҳбари Жэйкоб Зума маъмуриятининг маълум қилишича, Мандела муолажани ўз уйида давом эттиради.

У клиникада бўлган пайтда шифокорлар собиқ президентнинг аҳволи кундан кунга яхшиланиб бораётгани ҳақида маълум қилгандилар.

Ўтган йил декабридан буён Мандела уч марта касалхонада даволанишга мажбур бўлди.

Нобел тинчлик мукофоти лауреати Нелсон Мандела Жанубий Африка Республикасининг биринчи қора танли президенти, дунёдаги инсон ҳуқуқлари учун курашнинг энг таниқли фаолларидан бири бўлиб ҳисобланади.

Умрининг 27 йилини қамоқхоналарда ўтказган Мандела 1990 йилда озодликка чиққан. Пировардида у ЖАР президенти бўлиб сайланган ва бу лавозимда 1994 йилдан 1999 йилгача ишлаган.
XS
SM
MD
LG