Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:29

Баҳс майдони: “Одноклассники” ўзбек ёшлари учун фойдалими ё зиёнли?


Озодликнинг навбатдаги Баҳс майдонига “Одноклассники” ижтимоий тармоғининг ўзбек ёшларига фойдаси борлигини иддао қилувчилар ва бу фикрга қаршилар баҳслашди.

Ўзбекистонлик фойдаланувчиларнинг виртуал оламдаги энг оммабоп ижтимоий тармоғи саналган “Одноклассники” сайти 4 апрел куни оқшом ишдан чиқди.

Орадан 3 кун ўтиб ҳам сайт ҳали ўзига келгани йўқ, жуда кўп функциялари ишламаяпти.

Сайтнинг ишдан чиқиши ортидан бу тармоққа уланган миллионлаб ўзбекистонликлар ҳам дўстлари, яқинлари ва бизнес алоқаларидан узилиб қолди.

“Одноклассники” ишдан чиққани ҳақидаги мақола Озодлик сайтига қўйилганидан сўнг баъзи муштарийлар дўпписини осмонга отиб, хурсанд бўлганликларини ёздилар:

“Жуда боп иш буптида, кимми карасенг кулида тилипун китир-китир, китир-китир, эээ салумат бусиллар-е!”

ёки

“однокласники куп оилаларнинг бузилишига сабаб булияпти. бехае профиллар ва умуман номокул грухлар купайиб кетди.айникса бази бир киз болаларнинг номуносиб харакатлари еки болалар билан ножуя танишувлари .....”

Бироқ баъзи муштарийлар “Одноклассники”нинг ишдан чиққани ҳақидаги хабарни мотам сифатида қабул қилганликлари уларнинг шарҳларидан ҳам билиниб турди:

“Мен умримда бир киз билан, энди танишятудим. Энди нима боларкиен деб оеланиб колдим! Бу сает эьлон килиши шарт эди шунака ахвол болиши тогрисида!”

ёки

“juda yomon boldi Ok o'chani umuman bizneslar qolibketdi xisobodlar endi nima boladi ilohim tezro ochilsin ishga tushsin” (шарҳлар орфографияси аслида қандай бўлса, шундайлигича берилмоқда - Озодлик)

Навбатдаги Баҳс майдонида “Одноклассники” тарафдорларининг нима сабабдан қайғуга ботганликлари, унга қаршиларнинг нега хурсанд бўлиб кетганликлари хусусида мунозара юритилади.

Хўш, бу ижтимоий тармоқ ўзбек ёшларига фойда келтираяптими ёки зиён?

Баҳсда иштирок этган фарғоналик 27 ёшли Абдулла Фарғоний ва Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Давронбек “Одноклассники” ижтимоий тармоғи ўзбек ёшларининг маънавий тарбиясига жуда катта зарар келтиряпти деган фикрда собит турган бўлсалар, бухоролик Бухоро қизи, Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожири 22 ёшли Абдураҳмон ва Германияда ишлаётган ўзбекистонлик 35 ёшли Жамшид фикрича “Одноклассники” ижтимоий тармоғининг ўзбек ёшлари учун фойдаси кўпроқ бўляпти.

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:39:41 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG