Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:37

Жон Керри толиблар ҳужумини кескин қоралади


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.
АҚШ Давлат котиби Жон Керри.
АҚШ Давлат котиби Жон Керри толиблар амалга оширган ҳужумни кескин қоралади.

Афғонистонда шанба куни уюштирилган ҳужумда беш нафар америкалик, жумладан, бир нафар ёш аёл дипломат ва афғонистонлик шифокор ҳалок бўлган.

Америкалик уч аскар, дипломат ва афғонистонлик шифокор Забул вилояти маркази Қалат шаҳридаги мактаб ўқувчиларига китоблар олиб кетаётган пайтда рўй берган портлаш натижасида ўлган.

Ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олган.

Бу сўнгги саккиз ой давомида америкаликлар энг кўп талафот кўрган ҳужум экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG