Линклар

logo-print

Украина: Янукович собиқ Ички ишлар вазирини авф этди


Украина собиқ Ички ишлар вазири Юрий Луценко, Киев ш., 2010 йил январ.

Украина собиқ Ички ишлар вазири Юрий Луценко, Киев ш., 2010 йил январ.

Украина Президенти Виктор Янукович озодликдан маҳрум этилган собиқ Ички ишлар вазири Юрий Луценкони авф этди.

Луценко ҳозирда қамоқ жазосини ўтаётган собиқ Бош вазир Юлия Тимошенконинг яқин иттифоқчиси бўлган.

Украина президентининг Интернетдаги расмий сайтида якшанба куни эълон қилинган баёнотда Украина ва Европа Иттифоқи расмийлари, жумладан, Полша собиқ президенти Александр Квасниевский ва Европа парламенти собиқ президенти Пат Кокс ҳам мурожаат қилганидан сўнг Янукович олти кишини авф этиш ҳақидаги фармонга имзо чеккани маълум қилинган.

Украина президенти собиқ Ички ишлар вазиридан ташқари Атроф-муҳитни сақлаш вазири Георгий Филипчукни ҳам авф этган.

Бироқ авф этилганлар орасида собиқ Бош вазир Юлия Тимошенко йўқ.
XS
SM
MD
LG