Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:56

Ucell янги Twitter Zero хизматини йўлга қўймоқда


Ucell мобил алоқа оператори Twitter билан ҳамкорликда Ўзбекистонда илк бор ўз мижозларига бепул Twitter Zero янги хизмат тури йўлга қўйилаётганини эълон қилди.

Ucell нинг Интернетдаги сайтида ширкат ўз абонентлари қўл телефонлари орқали https://mobile.twitter.com/ саҳифасини очиш билан сайтнинг мобил версиясига ўтиши маълум қилинган.

Сайтнинг мобил версиясидан фойдаланувчилар эса Твитлар жўнатиш ва ўқиш, бошқалар саҳифасига обуна бўлиш, ўз обуначиларини кўриш, шахсий хабарлар жўнатиш, хабарларга жавоб бериш имкониятига эга бўлади.

Ucell шартларига кўра, абонент Twitter Zero хизматидан фойдаланаётганида телефон ишлаб чиқарувчининг браузери билан ишлайди.

Хизмат фақат Prepaid тизими абонентлари учун амал қилади.

Twitter Zero хизмати хорижда, халқаро роумингда бўлган абонентлар учун амал қилмайди.
XS
SM
MD
LG