Линклар

Покистон собиқ президентига сайловда қатнашиш учун рухсат берилди


Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф, Карачи ш., 2013 йил 29 март.

Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф, Карачи ш., 2013 йил 29 март.

Покистон сайлов комиссияси расмийлари мамлакат собиқ раҳбари Парвез Мушарраф май ойида ўтказиладиган парламент сайловида қатнашишига рухсат берилганини маълум қилди.

7 апрел куни Покистон шимолида жойлашган Читрал шаҳри расмийлари Мушаррафнинг номзодини маъқуллади.

Ундан олдин Карачи ва бошқа шаҳарлар Мушаррафни парламент аъзолигига номзод этиб кўрсатиш таклифини рад қилган эди.

1999 йилги давлат тўнтаришидан кейин Поикстонни қарийб 10 йил бошқарган Парвез Мушарраф салкам тўрт йил хорижда сургунда яшаганидан кейин ўтган ой Покистонга қайтган эди.
XS
SM
MD
LG