Линклар

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Эронни ядровий қуролга алоқадор экани тахмин қилинган дастури бўйича музокаралар вақти тугаб бораётганидан огоҳлантирди.

Минтақага 10 кунлик сафарининг биринчи босқичи доирасида 7 апрел куни Туркияга борган Жон Керри музокаралар “чексиз жараён” эмаслигини, агар Эрон масалани дипломатик йўл орқали ҳал этишни хоҳламаса, АҚШ ҳарбий ҳаракатга тайёр эканини айтди.

Керрининг ушбу баёноти Эроннинг ядровий дастури бўйича Олма ота шаҳрида ўтказилган икки кунлик музокаралар 6 апрел куни натижасиз тугаганидан кейин янгради.

Эрон уранни бойитиш ҳуқуқига эга эканини таъкидлаб келмоқда.

Дунёнинг етакчи давлатлари эса Эрон ундан атом қуроли яратишда фойдаланиши мумкинлигидан хавотирда.

Якшанба куни Исроилнинг Разведка ва стратегик масалалар бўйича вазири Ювал Стайниц Эроннинг ядровий дастурини тўхтатиш учун етакчи давлатлар “аниқ ултиматум” бериши кераклигини урғулади.
XS
SM
MD
LG