Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:22

“Қозоғистон постларидан ўтиш қимматлади”


Ўзбекистондан Россияга Қозоғистон орқали юк ташийдиган КамАЗ юк машинаси ҳайдовчиси Акмалхоннинг даъвосича, қозоқ чегарачилари ўзбек ҳайдовчилари учун “тўлов ставкалари”ни икки баробарга оширган.

“Камида 10 та жойда пул олишади”


Акмалхон ака анча йиллардан буён Ўзбекистондан Россияга тадбиркорларнинг юкини ташийди. Йўл азобига анча кўникиб қолган Акмалхон ака “барибир Қозоғистон орқали ўтишга юрагим безиллайди”, дейди.

Унинг иддаосича, қозоқ чегарачилари қонунга зид равишда пул талаб қилишни тўхтатмаяпти ва яқиндан бошлаб “ставкалари”ни яна кўтарган.

- Булар, асосан, Ўзбекистон рақами билан келаётган машиналарга кўпроқ эътибор қаратади. Масалан, қозоқ ёки ўрис бўлса, улардан бизга нисбатан камроқ пул олади. Ит талагандай, талаяпти. Кеча биттаси тўхтатиб, айтадики, “ставка”лар ошди... Ўзбекистондан кириб, Қозоғистон орқали Россияга чиқишда камида ўнта жойда тўхтатишади. Киришда биринчи Ўзбекистондан ўтган чегарада тўхтатишади. Кейин Бейнов деган жойда транспорт контрол қилишади. Улар ўтган йили 2000 тангадан олишган бўлса, бу йил битта машинага 7000 танга сўраяпти. Иккита машинага 15000 танга олишди. Кейин Отров деган жойда тўхтатиб, пул олишади. Чапаев деган жой бор. У ерда ҳам пул олишади. Уралск, самарага чегарадош жойда олишади. Кейин Россияга чиқаётган чегарада ҳам олишади. Жами 10 жойда пул олишади, дейди Акмалхон ака.

КамАЗ юк машинаси ҳайдовчиси Акмалхон ака билан суҳбатни тўлиқ равишда қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:25 0:00
Бевосита линк


Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси Чегара хизматининг ўзини таништирмаган ходимининг Озодликка айтишича, мамлакат чегарасидан ўтиш ва қайтиш мутлақо текин.

- Чегарачилар ҳеч нарса учун пул олишмайди. Улар фуқаронинг паспортини текширишади. Агар паспортингиз қонуний ва муддати ўтиб кетмаган бўлса, чегарадан бемалол ўтишга ҳақлисиз. Агар транспортингиз бўлса, у расмийлаштиради. Лекин чегарачиларга бир тийин ҳам тўламайсиз. Агар қозоқ чегарачилари пул олаётган ҳолатлари бўлаётган бўлса, бизга қўнғироқ қилишсин. Биз ўзимиз буни ҳал қиламиз. Кейин чегарадан ўтаётган товар олиб ўтиш масаласида божхоначиларга мурожаат қилиш лозим. Улар билади қанча тўлаш кераклигини, деди Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати ходими.

Қозоғистон Миллий Хавфсизлик қўмитаси Чегара хизматининг расмий сайти: www.shekara.kz. Мурожаат учун телефон: +7717271-91-55.

“Мардикорларнинг боласига нафақа пули берилмайди"


Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи, ҳозирда Москва шаҳрида меҳнат қилаётган Шерзод исмли муштарийнинг айтишича, Россияга ишлашга кетгани учун ёш боласига бериладиган нафақа пули қирқиб ташланган.

- Россияга келганларнинг фарзандларига нафақа пули берилмаяпти... Боламга светга ушлаб қолганидан ташқари 120-115 минг сўм олардик. Бир ёшга тўлди. Қайтадан документ қилиш керак экан. Мен Россияга келдим. Кейин боламнинг пулини ўтқазмади. “Нимага” деб сўрасак, “Россияга ишга чиққан ишчилар учун мумкин эмас, у ёқда пул топишади. Шунинг учун қонун чиққанмиш” деб айтишди. Биз бир нарсадан норозимиз, биз бу ерда пул “пачка”ламаймиз ёки банкда ишламаймиз-ку. Лекин шуни билмаяпти, Ўзбекистон, дейди суҳбатдош.

Шерзод билан суҳбатни тўлиқ равишда қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:59 0:00
Бевосита линк


******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG