Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:38

Афғонистон: Кунар вилоятидаги тўқнашувда камида 26 киши ўлди


Афғонистоннинг Покистон чегарасига яқин Кунар вилоятида шанба куни рўй берган қуролли тўқнашувда камида 26 киши нобуд бўлди.

Шигал тумани ҳокими Хожи Абдул Зоҳир Сафайнинг Озодликка айтишича, отишмада 11 нафар бола, камида олти аёл, фуқаролик ишлари бўйича америкалик маслаҳатчи ва толибларнинг саккиз жангариси ўлган.

Сафайга кўра, толиблар АҚШ ва Афғонистон ҳарбийларига Шелтан водийсидаги одамлар яшайдиган уйлардан ҳужум қилган.

НАТО учқичлари ёрдамга чақирилган отишмада толиблар жанггарилари билан бирга тинч аҳоли вакиллари ҳам ўлган.

АҚШ ҳарбийлари матбуот вакили полковник Томас Коллинс фуқаролик ишлари бўйича америкалик маслаҳатчи ўлгани ва халқаро кучлар НАТО учқичларини ёрдамга чақирганини тасдиқлаган.
XS
SM
MD
LG