Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:51

Бошқирдистон қидирувдаги шахсни Ўзбекистонга экстрадиция қилди


Бошқирдистон қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқаросини ватанига экстрадиция қилди.

Бошқирдистон прокуратураси матбуот хизматига таяниб Стерлеград.ру нашрининг маълум қилишича, 44 ёшдаги Равшан Зокиров Бухоро шаҳри ҳудудида ўғрилик мақсадида ҳужум қилганлик айби билан Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қидирувда бўлган.

У 2013 йил январ ойида Уфа шаҳрида Россия полицияси ходимлари томонидан қўлга олинган.

Россия Федерацияси Бош прокуратураси Равшан Зокировни экстрадиция қилиш ҳақидаги Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари сўровини бажариш ҳақида қарор чиқарганидан сўнг у тегишли идоралар вакилларига топширилган.
XS
SM
MD
LG