Линклар

Афғонистоннинг Кунар вилоятида шанба куни НАТО кучлари берган ҳаво зарбаси оқибатида 11 бола ва камида 6 нафар аёл ҳалок бўлди.

Бу ҳақда маълум қилган Кобул расмийларидан бири коалиция кучлари жанггарилар яширинган уйларда болалар ва аёллар борлигидан бехабар бўлганини айтди.

Халқаро кучлар қўмондонлиги Шигал туманидаги амалиёт чоғида ҳаво зарбаси берилганини тасдиқлади, аммо тинч аҳоли орасидаги қурбонлар тўғрисидаги маълумот ҳали текширилиши лозимлигини қайд этди.

Ҳарбий амалиётлар чоғида тинч аҳоли вакилларининг ҳалок бўлиши НАТОнинг Афғонистондаги ҳарбий кампаниясидаги энг оғриқли муаммолардан бири бўлиб келади. Бу борада Афғонистон президенти Ҳамид Карзай бир неча бор эътироз билдирган, мамлакат кўчаларида эса кўп маротаба норозилик намойишлари ўтказилган.
XS
SM
MD
LG