Линклар

Германия канцлери Россия президентини ноҳукумат ташкилотлари учун “яхши имконият” беришга чақирди


Германия канцлери Ангела Меркел Россия президенти Владимир Путинни ноҳукумат ташкилотларига “яхши имконият” беришга чақирди.

Меркел Россия гуллаб-яшнаши учун унга фаол фуқаролик жамияти зарурлигини урғулади.

Германия канцлери бу баёнотни якшанба куни Ҳанновер шаҳридаги саноат ярмаркаси очилиши чоғида берди. Россия билан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур ярмарканинг очилиш маросимида президент Владимир Путин ҳам қатнашди.

Меркелнинг бу баёноти Россияда хориждан молиявий ёрдам олувчи ноҳукумат ташкилотлари қаттиқ текширилаётган бир пайтда янгради.

Кеча немис телевидениесига интервю берган Путин эса россияликлар мамлакатдаги қайси ноҳукумат ташкилотлари хориждан кўмак олаётганлари ва бу ёрдамни қай мақсадда олаётганларини билишга ҳақли эканини билдириб, текширувлар ўринли бўлганини қайд этди.
XS
SM
MD
LG