Линклар

logo-print

ЕИ Украина собиқ ички ишлар вазирининг авф этилишини олқишлади


Украина собиқ ички ишлар вазири Юрий Луценко ўзининг қамалиши ортида сиёсий сабаблар кўради.

Украина собиқ ички ишлар вазири Юрий Луценко ўзининг қамалиши ортида сиёсий сабаблар кўради.

Европа Иттифоқи мансаб ваколатларини суиистеъмол қилгани учун тўрт йилга қамалган Украина собиқ ички ишлар вазири Юрий Луценконинг мамлакат президенти томонидан авф этилганини олқишлади.

Еврокомиссиянинг ЕИни кенгайтириш масалалари бўйича аъзоси Штефан Фюле Твиттердаги ўз саҳифасида буни “Украинадаги саралаб судлаш амалиётини бартараф қилишга қаратилган биринчи, аммо жуда муҳим қадам” сифатида баҳолашини ёзиб чиқди.

Янукович томонидан авф қилинган маҳбуслар орасида Украина Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги собиқ раҳбари Георгий Филипчук ҳам бор. У ҳам хизмат ваколатлари доирасидан ташқарига чиққанлик учун шартли равишда икки йилга озодликдан маҳрум қилинганди.

Кеча Украина президенти ҳузуридаги авф масалалари бўйича комиссия Януковичга Луценко ва Филипчукни авф қилишни таклиф қилганди.

Юрий Луценко ўзига қўйилган айбловларни тан олмаслиги ва унга нисбатан қўзғатилган жиноий иш сиёсий сабабларга кўра очилганини айтган. Украина собиқ ички ишлар вазири 2010 йилда ҳибсга олинганди.
XS
SM
MD
LG