Линклар

logo-print
Британиянинг Tethys Petroleum Ltd, ширкати Қашқадарё вилоятидаги “Чегара” нефт хавзасини ўзлаштириш лойиҳасига 24,4 миллион доллар сармоя ётқизади.

Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматидаги манбага асосланиб, Энергоньюс Интернет нашри хабар қилди.

2013-2016 йилларга мўлжалланган лойиҳадан кўзланган мақсад нефт қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтиришдан иборат.

Tethys Petroleum Ltd, 2012 йил май ойида Ўзбекнефтегаз Миллий холдинг компанияси билан “Чегара” нефт хавзасида ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳақида шартнома имзолаган.

Лойиҳада мазкур хавзада нефт қазиб чиқариш ҳажмини кунига 390 тоннага етказиш назарда тутилган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда нефт қазиб чиқариш камайгани айтилади. Шу боис ёқилғи қуйиш шохобчаларида ёнилғи тақчиллиги юзага келган.

Бензинга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида Ўзбекистон Россиядан олий сифатли бензин ва дизел импортини қайта йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
XS
SM
MD
LG