Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:30

Бухоро универсиадага ҳозирлик кўрмоқда


Бухорои шариф!

Ўзбекистонга ташриф буюрган меҳмонлардан "Қайси шаҳар сизга кўпроқ ëқди?" деб сўрасангиз¸ "Бухоро" деб жавоб беришади.

Қадимий Бухоронинг Самарқанддан фарқи шуки¸ бу шаҳардаги ёдгорликларнинг аксари асл қиёфасини сақлаб қолган.

Марказий майдонлар анча-мунча яхши¸ аммо озгина узоқлашсангиз ҳаммаси "бошланади". Самарқандда кўримсиз йўллар сайёҳлар кўзидан "яширилган" бўлса¸ Бухорога келганлар жин кўчаларда юришни хуш кўришади. Бунга уларнинг ҳаққи бор¸ ахир улар "Шарқни кўрамиз", деб келишган.

Яхшиямки, сайёҳлар кечаси сайр қилишмайди. Ахир чироғи йўқ кўчаларда канализация люкларининг қопқоғи йўқ.

Бухороликларнинг айтишларича¸ люк қопқоқларини ўғирлаб Қозоғистонга сотишади.

Ёши кексароқ бир сайёҳ маҳаллий йўлбошчига қараб, "Президентингизга етказиб қўйсангиз¸ яхшироқ йўллар қурсин" дея илтимос қилди.

Бухороликлар "офат" келаëтганини билмайди¸ ахир Бухоро универсиадага тайëргарлик кўрмоқда.

Албатта¸ бизда бўлаëтган барча тадбирлар зўр¸ аммо нима учун шаҳарда тозаликни ҳар кун қилиш мумкин эмас? Тўй учун тезда таъмир ишларини амалга ошириш¸ меҳмонлар келишига тайëргарлик¸ бутун оила бюджетини бир маросимга сарфлаш бу бизнинг менталитетимизга хос.

XS
SM
MD
LG