Линклар

Сурия давлат телевидениеси пойтахт Дамашқ марказида автомобилга ўрнатилган бомба портлагани оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлгани, ўнлаб одам жароҳат олганини хабар қилди.

Телевидение хабарига кўра, душанба кунги портлаш пойтахтнинг асосий бизнес тумани ҳисобланган Сабаа Баҳрат мактаби яқинида амалга оширилган.

Бу туманда Сурия Марказий банки ва Молия вазирлиги бинолари ҳам жойлашган.

Франс Пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, катта зарар етказгани айтилаётган портлашдан кейин шиддатли отишмалар овози эшитилган.

Гувоҳларга кўра, ҳозирда туман узра қуюқ тутун осмонга кўтарилмоқда.

Сурия Президенти Башар Ал-Ассадни ҳокимиятдан ағдариш учун қарийб икки йилдан бери қуролли кураш олиб бораётган суриялик исёнчилар Дамашқ атрофидаги ҳудудлардан пойтахтга минамётлар ва машинага ўрнатилган бомба ҳужамлари уюштирмоқда.
XS
SM
MD
LG