Линклар

Британия собиқ Бош вазири Маргарет Тетчер 87 ёшида вафот этди.

Тэтчернинг матбуот котиби Лорд Белл мамлакат собиқ раҳбари душанба куни инсультга чалиниши ортидан вафот этганини билдирди.

Тетчернинг соғлиғи бир неча ойдан бери ёмонлшаётган эди.

Бош вазири Дэвид Камерон Британия "буюк етакчидан" айрилди, дея таъзия билдирди.

Бэкингҳем саройи Қироллича Елизавета II Маргарет Тетчернинг ўлимидан чуқур қайғуга ботганини билдирди.

“Темир Леди” лақаби билан кўчиликка танилган Маргарет Тэтчер 1979 – 1990 йилларда Британия Бош вазири бўлган.

Тэтчер Британиянинг биринчи ва ҳозирча ягона аёл бош вазири сифатида тарихга кирган.
XS
SM
MD
LG